Меню
Қашқадарё
“ҒАРОЙИБ ЕР ТУТЛАРИ”
Эртак-спектакль машҳур рус драматурги Н. Шувалов асари асосида режиссёр Ғайрат Ҳамроев томонидан саҳналаштирилган. Унда асосий воқеалар Баҳайбат, Миттивой, Сичқон, Қарға ва Қарғача иштирокида кечади.
- Асосий қаҳрамон образини жонлантирдим, - дейди актёр Хусниддин Лутфиев. - Бу беғубор қалбли Баҳайбат. У ҳеч қачон бировнинг нарсасига тегинмайди, берган сўзининг устидан чиқади. Эртак-томошадаги салбий образ – Миттивой эса унинг акси. У ўта муғомбир, хасис ва эзма. Шу боис, бошқа қаҳрамонлар беғубор қалбли Баҳайбатнинг атрофида бирлашади.
Бир сўз билан айтганда, ушбу эртак-спектаклда ростгўй, берган ваъдасининг устидан чиқадиган, ўзгаларга меҳрибон кишининг доимо улуғланиши, бошқалар муҳаббатига сазовор бўлиши, аксинча, муғомбир ва хасис кишининг нафратга гирифторлиги бош мавзу сифатида кўтарилган.
Ж.БОЙМУРОДОВ
Суратда: эртак-спектаклдан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.