Меню

Қашқадарё

02.02.2023 9838

Ароқ микробларни йўқ қилишга қодирлиги ҳақидаги гап-сўзлар уйдирма

Москва наркология илмий-амалий маркази клиник филиали бошлиғи Валентин Скрябин алкоголли ичимликлар дезинфекция воситаси сифатида хизмат қила олмаслигини маълум қилди. 

Мутахассис ароқ микробларни йўқ қилишга қодир эканлиги ҳақидаги гап-сўзларни уйдирма деб атаган. "Унинг таркибида концентрацияси тахминан 40 фоизни ташкил этувчи этил спирти мавжудлиги ароқни микробларга қарши восита сифатида санашга асос бўлади, дегувчилар қаттиқ янглишади. Вирусли мембраналарга таъсир қилиши учун спирт концентрацияси 60 фоиз ва ундан юқори бўлиши талаб этилади. Бундан ташқари, алкоголь, жумладан, ароқ иммунитетни пасайтиради", деган Валентин Скрябин.

Шунингдек, у овқатланиш вақтида юз грамм ароқ ичиш фойдали эканлиги ҳақидаги қарашларни ҳам инкор этган.

"Ҳозиргача бу ичимликнинг фойдасини тасдиқловчи илмий далиллар мавжуд эмас. Заҳарлаш хусусиятига эга моддалар организмга фойда келтира олмайди. Асосий заҳарловчи таркибий қисм - хавфсиз миқдори ўрнатилмаган этил спирти бўлиб чиқади. Шу билан бирга ҳеч бир мутахассис уни ҳалокатли деб ҳам айтмайди - бу масалада якдил жавоб йўқ", дейди эксперт.

Яна, нарколог ароққа, у каби исталган аччиқ алкоголли ичимликларга шўр ва ёғли овқатларни газак қилиш керак, деган даъволар афсона эканлигини айтади: бундай иштаҳа ичувчининг аҳволини ёмонлаштиради - шўр организмда сув-туз мувозанатини бузиши мумкин, ёғли овқатлар эса ошқозоности безига қўшимча юкланиш беради. Ҳаммаси биргаликда панкреатитни келтириб чиқаради.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!