Меню

Қашқадарё

22.08.2024 3222

Қаришга қарши дори воситаси синовдан ўтказилмоқда

 

Америкалик тадқиқотчилар кексайиш жараёнини секинлаштирадиган ёки ҳатто қайтара оладиган дорини синовдан ўтказмоқда. ABC7 телеканали хабарига кўра, бу восита билан тажриба аллақачон итларда олиб борилган.

Материалда айтилишича, Telomir Pharmaceuticals компанияси директори доктор Кристофер Чепмен доктор Майкл Ройзен билан ҳамкорликда илдиз ҳужайраларидаги теломер (тугаш қисм) қалпоқчаларини узайтиришга қаратилган инновацион препаратни синовдан ўтказган.

Қайд этилишича, теломерларнинг кўпайиши организмга кўпроқ илдиз ҳужайралари ишлаб чиқариш ва уларнинг тикланишини қўллаб-қувватлаш имконини беради, бу эса даволанувчиларни "яшариш"га олиб келиши мумкин. Янги препарат самараси икки қари ит - аввалроқ саратон ташхиси қўйилган Зевс лақабли немис овчаркаси ва бўғинлар яллиғланиши (артрит)дан азият чекаётган ньюфаундленд зотига мансуб Бенсонда намоён бўлган. Таблетка қабул қилишни бошлагандан кейин улар саломатлиги ҳолати сезиларли яхшиланган. Олимлар келгусида бу дори воситаси одамлар соғлиғига ҳам ижобий таъсир кўрсатишига умид қилишмоқда.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!