Меню

Қашқадарё

12.01.2017 2154

ҲАРБИЙЛАР “ТАФАККУР”ДА

“Тафаккур” интеллектуал ўйини 15 раунддан иборат бўлди. Мусобақа давомида ҳарбийлар мантиқий саволларга берган жавоблари орқали ўзларининг маънавий-интеллектуал салоҳиятлари ҳамда билим ва кўникмаларини намоён этишди.

- Ҳарбийлар “Тафаккур”ида “Сержантлар” жамоаси таркибида иштирок этдим, - дейди Қарши сержантлар мактаби 3-ўқув взводи курсанти Юсуф Муҳаммадиев. – Мамлакатимиз ҳарбийлари нафақат жисмоний бақувват ва соғлом, балки мантиқий фикрлаш даражаси ҳам юқори бўлиши керак. Бугунги ўйин ҳарбий хизматчиларнинг бу борадаги имкониятларини маълум даражада кўрсатиб берди. Ўзаро фикр алмашдик, билимларимизни мустаҳкамлаб олдик.

Тадбир якунида ғолиб жамоа ва фаол иштирок этган тадбир иштирокчилари диплом ва эсдалик совғалари  билан тақдирланди.

Т.ПЎЛАТОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!