Меню
Қашқадарё
ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР “ТАФАККУР”ДА БЕЛЛАШДИ
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган интеллектуал ўйинда ҳар бири 5 нафар ҳарбийдан иборат 7 та жамоа иштирок этди.
Жамоаларга юртимиз тарихи, ҳарбий санъат мавзуларидаги ҳамда мантиқий мушоҳадага чорловчи 15 тадан савол берилди. Жамоалар белгиланган вақт давомида бу саволларга жавоб топди.
Якуний натижаларга кўра, “Ҳимоячи” жамоаси саволларга энг кўп тўғри жавоб топиб, биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ўрин эса “Ўзбегим” жамоасига насиб этди. “Само лочинлари” жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
Ғолиб ва фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқлар ҳамда бадиий адабиётлар тўпламлари топширилди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
Суратда: тадбирдан лавҳа.
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.