Меню
Қашқадарё
ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ
Амалий мулоқот давомида мамлакатимизда ижтимоий-сиёсий ҳаёт, давлат ва жамият қурилишининг барча соҳаларини демократлаштириш ва либераллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, фуқаролик жамиятини шакллантириш, аҳоли фаоллигини ошириш йўлида кенг миқёсли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.
Партия электоратининг манфаатлари, тадбиркорлар ва фермерлар билан жойларда ўтказилган учрашувларнинг натижаларидан келиб чиқиб, мажлисда Ҳаракатлар стратегиясининг иқтисодиётни либераллаштириш борасидаги вазифаларига алоҳида эътибор қаратилди. Хусусий мулкни, молия бозорини ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда хорижий инвесторлар учун инвестициявий жозибадорликни ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш, ташқи иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, экспортга мўлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни, банк фаолиятини тартибга солишнинг замонавий принциплари ва механизмларини жорий этишни қамраб оладиган ишлар муҳокама этилди. Ҳаракатлар стратегиясининг 5 та устувор йўналиши бўйича маърузалар тингланди.
Шунга мувофиқ, партиянинг 2017 йилга мўлжалланган комплекс ҳаракат дастури ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Вазифаларнинг самарали ижросида партия ва унинг парламент қуйи палатасидаги фракцияси, депутатлик гуруҳлари аъзоларидан масъулият, ҳамжиҳатлик ва фаоллик талаб этилиши таъкидланди.
Н.ХЎЖАЕВ