Меню
Қашқадарё
Араб шаҳзодалари чет эллардаги қимматбаҳо мулкларини сотишга тушди
Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ўзининг кўпсонли қариндошлари учун мисли кўрилмаган бойликлар манбаларини тўсиб қўйди. Бу ҳақда Американинг Wall Street Journal нашри ёзган.
Ахборот манбасининг ишонч билан қайд этишича, ҳукмрон сулола вакиллари аллақачон АҚШ, Европа ва бошқа мамлакатлардаги қимматбаҳо активларидан қутулишни бошлаган. Шунақа, охирги бир йил ичида юзлаб миллион долларлик яхталар, санъат асарлари ва ҳашаматли кўчмас мулклар сотилди.
Шаҳзодалар ўзларининг доимий харажатларни талаб қилувчи қимматбаҳо активларини энди ортиқ сақлаб тура олишмайди. Кўчмас мулклар учун солиқлар ва уларга хизмат кўрсатиш, самолёт ва яхталар турар жойлари - буларнинг барчаси катта маблағ талаб қилади.
Бундан ташқари, Саудия ҳукмрон доиралари назорат органларининг ортиқча эътиборини тортмаслик учун камроқ кўзга ташланадиган активларга ўтмоқда.
РИА Новости манбаси аниқлик киритишича, подшоҳлик разведка идорасининг собиқ раҳбари, шаҳзода Бандар бин Султон ҳам ўтган йили ўзининг Буюк Британиядаги саройини 155 миллион долларга сотган.