Меню

Қашқадарё

17.12.2016 1745

ҲАР БИРИМИЗ ЎЗИМИЗ ВА ЎЗГАЛАР ҲАЁТИ ХАВФСИЗЛИГИ УЧУН МАСЪУЛМИЗ

 

Уни вилоят ҳокимининг ўринбосари Баҳодир Қодиров бошқариб  борди. Йиғилишда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги, халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ва бошқа бир қатор мутасадди идоралар масъулларининг ойлик доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.

Таъкидландики, вилоятда жорий йилнинг 10 ноябридан 10 декабрига қадар содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари аввалги йилнинг худди шу даврига нисбатан  10,8 фоизга камайган. Бу яхши, албатта. Бироқ биргина йўл-транспорт ҳодисаси ҳам кўнгилсиз воқеа. Энг ачинарлиси, “Ҳаракат хавфсизлиги икки ойлиги” давомида, бу борада тарғибот ишлари кучайтирилган бир пайтда ҳам   пиёдалар ва болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлаяпти, ҳаттоки, уларнинг баъзилари ўлим билан якун топаяпти. Бундан ташқари, вилоятимизда мазкур тадбир ўтаётганидан айрим таълим муассасалари раҳбарияти бехабар бўлса, баъзилари хабардору бироқ ўша ўқув масканларида бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишлари умуман йўлга қўйилмаган. Шунингдек, автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлашга ихтисослашган корхоналар томонидан огоҳлантириш белгилари қўйилмасдан иш олиб борилаётган ҳолатлар учраяпти.  Айрим ҳудудларга зарур йўл белгилари, панжаралар ўрнатилмаган. Натижада, бу бир қатор аянчли йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишига олиб келмоқда.

Шу билан бирга, йўловчи ташиш хизмати кўрсатувчи корхоналар фаолияти ҳам кўнгилдагидек эмас. Жумладан, кўп ҳолларда йўналишга чиқаётган транспорт воситалари техник, ҳайдовчилар тиббий кўрикдан ўтказилмаяпти, улар белгиланган жадвал бўйича ҳаракатланмаётган ҳолатлар учраяпти. 

Тадбирда шу ва бошқа бир қатор масалалар танқидий руҳда муҳокама этилди, уларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Азизбек НОРОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!