Меню

Қашқадарё

15.02.2019 1628

ҲАР БИР ОИЛА ТАДБИРКОР БЎЛА ОЛАЯПТИМИ?

Яқинда Нишон тумани ҳокимлигида ана шундай ниятдаги кишилар жамланиб, улар қўллаб-қувватлангани Ориф Яхшиноровнинг мушкулини осон қилди. Унинг лойиҳаси маъқулланиб, имтиёзли кредит ажратиладиган бўлди. Шу куни яна тадбиркорлик қилиш истагидаги 80 кишининг рўйхати шакллантирилди.

Марказий банк вилоят бошқармаси ҳамкорлигида  сектор раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирокида ўтган тадбирда Президент  қарорига асосан юртимизда "Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури амалга оширилаётгани, бу аҳоли турмуш тарзининг янада юксалишига хизмат қилиши таъкидланди.

- Вилоятдаги барча банк муассасалари ходимлари ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиш имкониятини ўрганмоқда, - дейди Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи Файзулла Ражабов. - Фуқароларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилмоқда, кредит олиш билан боғлиқ тартиблар тушунтирилаётир. Дастур асосида жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига берилаётган кредитлар имтиёзли экани ҳам қизиқувчилар сонини оширмоқда.

Тадбирда фуқароларни қизиқтирган саволларга батафсил тушунтиришлар берилди.

Ш.БОЗОРОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!