Меню
Қашқадарё
ҲАР БИР ИНСОН МЕҲР ВА ЭЪТИБОРДА
Президентимизнинг "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги қа-рори ва "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ижроси юзасидан Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан ташкил этилган мазкур акция доирасида аҳолининг барча қатламлари, айниқса, кам таъминланган оилалар, оналар ва болалар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилмоқда.
- Яқинда бўлиб ўтган патронаж ойлигида вилоятимиз маҳаллаларида яшовчи тор мутахассислар кўригига эҳтиёжи бўлган беморларнинг рўйхати шакллантирилди, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Дилором Алиқулова. - Акция давомида ушбу беморларни ва барча аҳолини тўлақонли тиббий текширувдан ўтказиш мақсадида Тошкентдаги ихтисослаштирилган етакчи тиббиёт марказлари, илмий-текшириш институтлари шифокорлари, тажрибали жарроҳ, терапевт, кардиолог, уролог, акушер-гинеколог сингари мутахассислар жалб этилган. Улар томонидан уч кун давомида Нишон, Қарши, Ғузор, Деҳқонобод, Чироқчи ва Қамаши туманларидан 1600 нафардан зиёд аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди. Тиббиёт муассасаларига келиш имконияти бўлмаган фахрийлар, беморларнинг уйларига борилиб, тиббий кўрик ўтказилмоқда.
- Юқори малакали мутахассислар хонадонимизга келиб, аҳволимдан хабар олганида ниҳоятда қувондим, - дейди Ғузор туманилик Абдураҳмон ота Азизов. - Улар соғлиғимни тиклаш бўйича оила шифокоримизга ва патронаж ҳамширасига зарур тавсиялар беришди, муолажаларни тайинлашди. Қарияларга, бутун халқимизга шундай эътибор ва ғамхўрлик кўрсатаётган Юртбошимиздан миннатдорман.
Ш.КАРИМОВА