Меню
Қашқадарё
Ҳар 150 нафар одамдан бири қулликнинг замонавий шакли таъсири остида қоляпти
Мажбурий меҳнатга жалб қилинган ёки ўз ихтиёрига қарши турмуш қурган инсонлар сони кейинги олти йилда тахминан 9 миллион 300 минг нафарга ошган, шу билан қулликка маҳкум этилганларнинг умумий сони 50 миллион нафарга етди.
The South China Morning Post газетаси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ҳузуридаги Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) шундай хулосага келгани ҳақида ёзган.
Ўрганиш натижаларига кўра, 2021 йилнинг охири билан 28 миллион киши мажбурий меҳнатга жалб қилинган, яна 22 миллион нафари эса мажбуран қурилган никоҳда яшамоқда. Шу тариқа, дунёда деярли ҳар 150 нафар одамдан бири қулликнинг замонавий шакли таъсири остида қоляпти, дейилади ХМТ ҳисобот маърузасида.
Таъкидланишича, аёллар ва болалар қулликка тушиб қолувчи энг заиф тоифа бўлиб қолмоқда. Шунингдек, маъруза муаллифлари мажбурий меҳнатга жалб қилиш ҳолатлари қайд этилган Синьцзян-Уйғур автоном райони (Хитой) ва Қатарни ҳам эслатиб ўтишган.