Меню
Қашқадарё
АНЖУМАН ДАВОМ ЭТМОҚДА
Халқаро мақом санъати анжумани тафсилотларини чет мамлакатлар ва юртимизда кенг ёритиш учун 40 дан ортиқ хорижий ва 100 га яқин маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтказилди. Тадбир янгиликларини тезкор етказиб бориш мақсадида Халқаро мақом санъати анжумани Матбуот маркази фаолияти йўлга қўйилди.
Шу билан бирга, анжуманнинг расмий maqomforum.uz сайти ишлаб турибди. Ушбу сайтдан тадбир ҳақида нафақат энг сўнгги янгилик ва маълумотларни, балки фото ва видеоматериалларни ҳам олиш мумкин.
Ўз навбатида халқимиз қадим маданияти билан танишиш, миллий куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлишни мақсад қилган туристлар, чет эллик қизиқувчилар учун анжуман доирасида вилоятимизнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб саёҳатлар ҳам ташкил этилаётир.
Мақом ижрочилари эса ўз чиқишларига тайёргарлик кўрмоқда. Маълумот учун, улар мақом намуналарининг асл миллий хусусиятлари, бадиий-эстетик маъно-мазмуни, ижро маҳорати, миллий кийиниш ва саҳна маданияти каби мезонларда баҳоланади.
Н.ХЎЖАЕВ