Меню

Қашқадарё

02.12.2017 1919

ҚАНДЛИ ДИАБЕТ БЕДАВО ДАРД ЭМАС

Бу ҳақда Қарши шаҳрида вилоят соғлиқни  сақлаш бошқармаси, жамият саломатлиги ва  соғлиқни сақлашни ташкил этиш илмий-тадқиқот   институти вилоят бўлими, эндокринология ва тери-таносил касалликлари диспансерлари ҳамкорлигида ташкил этилган семинарда айтилди.

Семинарда аҳолининг диққат-эътиборини ушбу тиббий-ижтимоий муаммога қаратиш, уларга қандли диабет хасталиги ҳақида тўла-тўкис маълумот етказиш, беморларнинг овқатланиш тартибини қатъий режим асосида ташкил этиш, келгусида амалга оширилажак ишлар ҳақида маълумотлар берилди. Шунингдек, қандли диабет билан касалланган беморларда тери касалликларининг ривожланиши, ҳомиладор аёлларда эса ҳомиладорлик ва туғруқнинг кечиши, ҳомила ривожланишида кўплаб муаммолар юзага келаётгани ва бунинг олдини олиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

- Қандли диабет билан хасталанган беморларни даволашда асосан парҳездан фойдаланилади, - дейди вилоят эндокринология диспансери бош шифокори Динара Алиева. - Бунда беморларнинг таоми таркибида организмни озиқлантирувчи моддалар - углеводлар, оқсиллар кўпроқ, ёғлар камроқ бўлишига эътибор бериш зарур. Бемор бир кунда 1 килограмм вазн учун 1-2 грамм оқсил, 60-100 грамм ёғ, 100-300 грамм углевод истеъмол қилгани маъқул.

Қизғин савол-жавоб асосида ўтган семинарда соҳа мутахассислари ана шу каби зарур маълумотларга эга бўлдилар.

 

Шоҳиста БОЗОРОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!