Меню
Қашқадарё
ҚАНДАЙ СОЛИҚ ТУРЛАРИ БОР?
Солиқ солиш объекти мол-мулк, ҳаракат, ҳаракат натижаси ёки қиймат, миқдорий ёки физик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳолат бўлиб, у мавжуд бўлганда солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари солиқ тўловчида солиқ мажбуриятини вужудга келтиради. Солиқ кодексига мувофиқ, зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар солиқ тўловчилар деб эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланади: қўшилган қиймат солиғи; акциз солиғи; фойда солиғи; жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ; сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; мол-мулк солиғи; ер солиғи; ижтимоий солиқ.
Мамлакат ҳудудида йиғимлар ҳам белгиланиши мумкин. Уларни жорий этиш, ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Солиқ тўловчилар белгиланган солиқлар ва йиғимларни ўз вақтида ҳамда тўлиқ ҳажмда ҳисоблаб чиқариши ва тўлаши мажбурийдир.
Солиқ тўловчиларнинг айрим тоифаларига бошқа солиқ тўловчиларга нисбатан солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган афзалликлар, шу жумладан, солиқни тўламаслик ёки уларни камроқ миқдорда тўлаш кўринишидаги имтиёзлар берилиши мумкин.
Солиқ тўловчига солиқларни тўлаш бўйича муддатни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилиши солиқ имтиёзи ҳисобланмайди.
Солиқ тўловчи томонидан ортиқча тўланган ёки ундан ортиқча ундирилган солиқ суммаси солиқ тўловчининг қарзи бўлмаган тақдирда шу солиқ тўловчига қайтарилиши ёхуд ушбу солиқ бўйича келгуси тўловлар ҳисобига ҳисобга олиниши лозим.