Меню

Қашқадарё

27.08.2016 2162

ҚАМРОВ ҚАРИЙБ 80 ФОИЗГА ЕТДИ

Бунда Президентимизнинг 2012 йил 17 апрелдаги Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтишга доир Давлат дастури тўғрисидаги қарори муҳим дастуриламал бўлмоқда. Мазкур қарор билан тасдиқланган дастурда 2017 йилнинг охирига қадар республикамизнинг барча аҳоли яшаш жойлари тўлиқ рақамли телевидениега ўтказилиши кўзда тутилган.

Айни вақтда мазкур дастур доирасида вилоятимизда ҳам салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Радио-телевидение станцияларида рақамли узатиш қурилмалари ўрнатилиб, улар орқали 12 дастурдан иборат ижтимоий пакет тарқатилаяпти. Бу йўналишдаги хизматларни сифат жиҳатдан янада юксалтириш мақсадида яқинда вилоятдаги 2 та станцияга янги авлод узаткичи ўрнатилди.

-  Германиянинг "Rohde&Shwarz" корхонасида ишлаб чиқарилган бу узаткичлар DVB-T2 стандартида ишлайди, - дейди вилоят радиотелеузатиш маркази директори Акмал Шодмонов. - Қарши ва Муборак шаҳарларидаги станцияларга ўрнатилган бу узаткичлар тест режимида ишга туширилди. Улар тасвир ва овознинг юқори сифат ва тиниқликда бўлишини таъминлайди.

Марказ маълумотларига қараганда, ҳозирги вақтга қадар амалга оширилган ишлар вилоятимиз ҳудудининг қарийб 80 фоизини рақамли телевидение билан қамраб олиш имконини берган. Йил охирига бориб яна 7 объектда замонавий телеузаткичлар ўрнатиш ва узатилаётган теледастурлар сонини ошириш кўзда тутилган.

Азизбек НОРОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!