Меню

Қашқадарё

01.02.2024 8509

ҲАММАДАН ОҒИРИ - ҲАҚИҚАТНИ ГАПИРИШ, ҲАҚИҚАТНИ!

Сараланган сатрлар

Буюк адиб Фёдор Достоевский ушбу асарини 25 ёшида ёзиб, Гоголга кўрсатган, Гоголь эса Белинскийга ҳавола этган. Белинский асарни ўқиб, "Рус адабиётида тезда жаҳонга таниладиган янги даҳо пайдо бўляпти", деб баҳо берган ва ёш ёзувчини қутлаган экан.

Гап "Камбағаллар" романи ҳақида бормоқда.

Асар кекса Макар Девушкин ҳамда ёш Варвара Доброселованинг ўзаро ёзишмалари, мактубларидан иборат. Инсон моддий жиҳатдан қашшоқ, мудом етишмовчилик гирдобида яшар, бироқ ўзлигини, инсонийлигини йўқотмаслиги керак. Бунга ҳаммаям қодирми? Қодир эмас! Меҳр, муҳаббат, садоқат каби беғубор ту