Меню
Қашқадарё
Ҳамма турдаги гўшт маҳсулотлари ҳам бирдай фойдали эмас
Кам миқдорда қайта ишланган яхлит ҳайвон ва парранда гўшти дудлама ёки колбасага нисбатан саломатлик учун фойдалироқ. Бу ҳақда Дикина (Австралия) жисмоний фаоллик ва овқатланиш институти олимлари The Conversation нашрига гапириб беришган.
Уларнинг тушунтиришларича, меъёр даражасидаги гўшт мувозанатланган рационнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бироқ ҳамма турдаги гўшт маҳсулотлари ҳам бирдай фойдали эмас. Дудланган, тузланган, колбаса ва бошқа қайта ишланган гўштда кўп миқдорда тўйинган ёғлар ҳамда туз бўлиб, юрак касалликлари хавфини оширади. Бундан ташқари, қизил гўштли газакларни меъёридан ортиқча истеъмол қилиш саратоннинг айрим турлари ривожланишини қўзғатади.
Овқатланиш бўйича экспертлар сўзларига кўра, кам миқдорда (асосан термик усулда) қайта ишланган яхлит ҳайвон ва парранда гўшти энг хавфсиз саналади. Хом гўштдан таом тайёрлаш жараёнида маҳсулотни чуқур қовуришдан сақланиш тавсия этилади. Грилда пишириш энг соғлом танлов бўлади.
Олимлар ҳаммасидан яхшиси ҳайвон ва парранда гўштини сабзавот ва ёрма билан истеъмол қилишдир, дея қўшимча қилишган. Бу маҳсулотлар тўқлик ҳиссини узайтиришга ва ҳазмни яхшилашга ёрдам беради.