Меню

Қашқадарё

02.07.2019 1935

ҲАМКОРНИНГ КЎМАГИ АСҚАТДИ

Ғузорлик Дурдона Қодирова ҳам тикувчилик сир-асрорларини ўрганиб, шу соҳада ишлаб келаётган эди. Мамлакатимизда тадбиркорлар учун имкониятлар, имтиёзлар яратиб берилаётгани янги ташаббуслар давлат томонидан қўллаб-қувватланаётгани тикувчи қизни ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашга илҳомлантирди.

- Яқинларим билан маслаҳатлашиб, айнан ўзим билган, тушунган соҳада тадбиркорлик фаолиятимни бошлашга қарор қилдим, - дейди у. - Тўғриси, аввалига ишни йўлга қўйиб олиш жуда қийин бўлади, деб ўйлагандим. Аммо ҳаммаси жуда тез бошланиб кетди. Ҳудуддаги "Кing grow" масъулияти чеклайдиган жамияти мулкдорлари бизга ҳамкорлик  таклиф этди ва 8 дона замонавий тикув машиналари билан таъминлади. Натижада ушбу жиҳозлар пулини маълум бир муддат давомида тўлаб бориш имкониятига эга бўлдик.

Айни пайтда тадбиркор қиз ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган. Уларга шартнома асосида хизмат ва ишчи кийимлари тикиб бермоқда. Шу билан бир қаторда, эркаклар ёзги куйлакларини тикиш ҳам ўзлаштирилган.

ЖАҲОНГИР

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!