Меню
Қашқадарё
Амирлик тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш бўйича етакчи
Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан бин Муҳаммад ал-Мактум 2022 йил якунларига кўра, амирлик янги корхоналарга тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб қилиш (Greenfield FDI) бўйича дунё рейтингида етакчилик қилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда TASS манбаси хабар тарқатган.
Шаҳзоданинг сўзларига кўра, амирлик кетма-кет иккинчи йил янги корхоналарга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллади. Умумий ўсиш йиллик ҳисобда 89,5 фоизни ва тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар оқими 47 миллиард дирҳам (тахминан 12,8 миллиард доллар)ни ташкил этган.
Амирлик ҳукумати матбуот хизматининг аниқлик киритишича, АҚШ (20 фоиз), Буюк Британия (13 фоиз), Ҳиндистон (12 фоиз), Франция (5 фоиз) ва Швейцария (4 фоиз) Дубайдаги янги лойиҳаларнинг энг йирик инвесторлари бўлган.