Меню
Қашқадарё
Амир Темур авлодлари - Шаҳрисабзда
13-15 июнь кунлари Шаҳрисабз шаҳрида "Биз Aмир Темур авлодлари, Соҳибқиронга издош бўламиз!" шиори остида "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" ёшлар фестивали ўтказилмоқда.
Унда Президент томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус доирасида маданий-маърифий тадбирлар, интеллектуал беллашувлар, турли кўрик-танлов ва кўргазмалар, ёшлар шоулари, кўнгилочар чиқишлар ҳамда спорт мусобақалари ташкил этилаяпти.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида кўзда тутилган тадбирларга ҳамоҳанг, Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 13 апрели куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган кўрсатмаларга асосан ташкил этилган фестиваль ўзида минглаб ёшларни бирлаштирди.
Фестиваль тадбирлари бугун ҳам давом этмоқда. Унда фаол иштирок этган, унинг доирасида ўтказилган танлов ва мусобақаларда ғолиб бўлган ёшлар тақдирланиши кўзда тутилган.
Ўз мухбиримиз