Меню
Қашқадарё
АМЕРИКАНИНГ CB&I КОМПАНИЯСИ ВИЛОЯТИМИЗДАГИ ЙИРИК КОРХОНАГА ТЕХНОЛОГИЯ ЕТКАЗИБ БЕРАДИ
Хабарда келтирилишича, компания вакиллари ўрнатилажак этилен крекинг-қурилмаси ишлаб чиқариш жараёнида тўртта печдан фойдаланишини таъкидлашган.
Шунингдек, мазкур блок гексен-1 органик бирикмалари ва полипропилен ишлаб чиқариш қурилмаларини ўз ичига олади. Уларнинг ҳар иккисида CB&I технологиялари қўлланилади.
Қайд этиш жоиз, “Chicago Bridge & Iron” компанияси қурилманинг қуввати, лойиҳанинг қиймати ва амалга оширилиш муддати ҳамда у айнан қачон фойдаланишга топширилиши ҳақида маълум қилмаган.
Компания вице-президенти Даниэль МакКартининг билдиришича, Америка томони Шўртан газ-кимё мажмуаси билан айнан шу йўналишда иккинчи бор ҳамкорликка қўл ураяпти.
Айтиш жоизки, энергетика саноати учун технология ва инфратузилма етказиб беришда дунё етакчиси ҳисобланган “Chicago Bridge & Iron” компанияси ҳукуматимизнинг вилоятимизда GTL технологияси асосида синтетик нафта ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасидаги қарорини олқишлаган. Лойиҳа муваффақиятли амалга ошса, қимматли ва юқори сифатли полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун зарур олефин олиш имконияти пайдо бўлади.
М.ЖЎРАЕВ