Меню
Қашқадарё
Америкалик айиқни қўрқитиш учун ўз машинасига ўт қўйди
Йўлини тўсиб қўйган айиқни қўрқитишга уринган эркак ўз автомобили капотига ўт қўйди. Бу гўёки 30 ёшли жабрланувчи воқеа жойига етиб келган полиция ходимларига маълум қилган талқин. Аммо умуман айиқ бўлганми-йўқлиги номаълум.
Воқеа ҳақида АҚШнинг Калифорния йўл патруль хизмати идораси ўзининг Facebook аккаунтида ҳикоя қилган.
Унда айтилишича, мана шу чеккаларда ҳақиқатан ҳам йиртқичлар юради ва ҳатто одамларга ҳужум қилган пайтлари ҳам бўлган. Бироқ, воқеа содир бўлган вақтда яқин атрофда ҳеч қандай айиқ бўлмаган.
Ўзини яхши ҳис қилмаган ўт қўювчи тиббий текширувдан ўтказиш учун шифохонага олиб борилган. Шундан сўнг аниқ бўлишича, у гиёҳвандлик моддаси таъсирида бўлган экан.
Эркакни гиёҳвандлик моддаси истеъмоли, шунингдек, атроф ҳудудга тарқаб кетиши мумкинлигини англаган ҳолда машинасига ўт қўйганликда айблаб ҳибсга олишди.
Полициячилар капоти ёнган Ford суратини тармоққа жойлаб, шундай изоҳ қолдирди: "Биз ўт ўчиргич билан қўшимча машқ қилиш имкониятини жуда қадрлаймиз, бироқ, агар кимгадир қизиқ бўлса, йўқ, сиз айиқни қўрқитиш учун автомобиль капотини ёқишингиз керак эмас".
Аввалроқ мамлакатнинг Аляска штатида айиқдан қўрқиб, бир ҳафта давомида томда ўтирган одам қутқарилганди.