Меню

Қашқадарё

18.03.2020 1595

ҚАМАШИДАГИ ПРОФИЛАКТИКА ИНСПЕКТОРИ 1 МИЛЛИОНЛИК ПОРАГА УЧМАГАНИ УЧУН 2 МИЛЛИОН СЎМ МУКОФОТ ОЛДИ

Коррупция – тараққиёт душмани

Қамаши тумани Довуд МФЙда яшовчи, муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан судланган Н.Саидов ички ишлар ходимига 1 миллион сўм пора таклиф қилди.

Бунинг эвазига, Қамаши тумани ички ишлар бўлими 7-сонли ички ишлар бўлинмаси ҳуқуқбузарлик профилактикаси гуруҳи ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспектори Холбек Қаршиев Н.Саидовга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш бўйича тўпланган ҳужжатларни жиноят ишлари бўйича Қамаши тумани судига тақдим этмаслиги керак эди.

Бироқ профилактика инспектори пора сифатида берилаётган 100 АҚШ долларини олмади ва қонун доирасида иш тутди.

Унинг мазкур хатти-ҳаракати ИИБ раҳбарияти томонидан рағбатлантирилиб, 2 миллион сўм миқдорида пул мукофоти топширилди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!