Меню

Қашқадарё

26.10.2017 1730

ҚАМАШИДАГИ ДАРЁДАН ҚУМ ҚАЗИБ ОЛАЁТГАНЛАР КИМ?

Оқработ қишлоқ фуқаролар йиғинида 16 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуддаги қишлоқ врачлик пункти поликлиникага айлантирилган бўлса-да, бу ерда стационар ётиб даволанишнинг имкони йўқ. Боз устига малакали шифокорлар етишмайди. Мазкур мурожаат депутатлик гуруҳи томонидан ўрганилиб, муассасада ётиб даволаниш учун шароит яратиш ва уни малакали шифокорлар билан таъминлаш юзасидан тегишли чоралар кўрилди.

Юқорида номлари қайд этилган аҳоли пунктлари яқинидан Қашқадарё дарёси оқиб ўтади. Қонунга зид равишда экскаваторлар муттасил равишда дарёдан қум қазиб, машиналарга юклайди. Оғир юк машиналарининг тинимсиз қатнаши туфайли кўчалар яроқсиз ҳолга келиб, аҳоли яшаш уйларига зах етмоқда. Мазкур масала махсус гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди ва ўзбошимчалик билан қум қазиб олаётган фуқароларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.

Тадбирда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида ҳам қатор муаммолар борлиги айтилди. 10 километр масофадан аҳолига сув етказиб берадиган мотор таъмирталаб, лекин уни тузатишга ҳеч кимнинг қўл ургиси йўқ. Мазкур масала бўйича ҳам мақбул ечимларни топиш хусусида мутасаддиларга сўровномалар юборилди.

Сайёр қабулда кўплаб муаммолар кўрилиши қаторида ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қаратилган таклиф ва мулоҳазалар ҳам эшитилди.

Т.ПЎЛАТОВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!