Меню

Қашқадарё

09.01.2025 953

ҲАМАС гаровдагилардан бир қисмини озод қилишга рози бўлди

Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Исроил билан Ғазо минтақасида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувнинг биринчи босқичи доирасида  34 нафар гаровдаги шахсни озод қилишга рози бўлди. Бу ҳақда Asharq телеканали хабар қилган.

Исроил томонидан тақдим этилиб, ҲАМАС тасдиқлаган рўйхатдан ҳарбий хизматчилар, оддий фуқаролар ва вояга етмаганлар, жумладан, бир ёшли боланинг исми жой олган.

Ҳаракатнинг номи сир тутилган вакили телеканалга маълум қилишича, рўйхат "аввалги музокараларнинг охирги босқичида келишилган таснифларга мос келади ва аёллар, беморлар ва болаларни ўз ичига олади".

Манба ушбу рўйхатга киритилганлардан қайсилари тирик эканлигини аниқлаш учун ҲАМАСга бир ҳафтача вақт керак бўлишини қайд этган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!