Меню

Қашқадарё

01.08.2024 5117

Амалдаги тўра собиқ президентларни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишни ёқламоқда

Президент Жо Байден АҚШ Олий судини тубдан ислоҳ қилиш доирасида собиқ давлат раҳбарларини вазифада турган вақтида амалга оширган ҳаракат ва қилмишлари учун суд таъқибидан дахлсизлик ҳуқуқини бекор қилишни таклиф этмоқда. Бу ҳақда The Washington Post хабар берган.

Амалдаги давлат раҳбари, биринчи навбатда, конституцияга собиқ президентларни суд таъқибидан дахлсизлигини тақиқлашни ўз ичига оладиган "Ҳеч ким қонундан устун эмас" номли ўзгартириш киритишга чақирган.

Иккинчидан, у Олий суд судьялари "мунтазам алмашинуви" учун улар ваколат муддати (умрбод)ни 18 йил билан чеклашни таклиф этган.  

Учинчидан, Олий суд судьялари учун мажбурий тусдаги одоб-ахлоқ кодексини жорий қилиш зарурлигини таъкидлаган.

"Судьялардан олган совғалари ҳақидаги маълумотларни ошкор этишни, оммавий сиёсий фаолиятдан ва улар ёки уларнинг турмуш ўртоқлари молиявий ёхуд бошқа манфаатлар тўқнашувини юзага келтирувчи ишлардан воз кечишини талаб қилиш керак бўлади", деган Жо Байден.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!