Меню
Қашқадарё
ҚАМАЛ ҲАҚИДАГИ ҲИКОЯ
Учрашув очиқ ва ўзаро самимий мулоқот руҳида ўтди. Сония Нурмагамбетова ўша оғир дамларда бошидан ўтказган воқеалар, қонли жанглар даҳшати ҳақида сўзлаб берди. Айниқса, унинг 1941 йилдан 1944 йилга қадар давом этган Ленинград қамали, аскарларнинг қаҳрамонликлари тўғрисидаги ҳикоялари ёшларда чуқур таассурот қолдирди.
- Албатта, жасорат унутилмайди, - дейди майор Айбек Даулетмуратов. - Фашизмга қарши курашда фидойилик кўрсатган юртдошларимиз бугун юксак эъзоз ва ҳурматда. Мамлакат бошига тушган таҳликали дамда юрт ҳимоясини ўз жонидан афзал билган Сония Нурмагамбетовадек инсонларнинг қаҳрамонлиги барчамизга ўрнак бўлади. Бу учрашув нафақат ёшлар, балки биз, ҳарбий хизматчиларда ҳам ватанпарварлик, фидойилик туйғуси кучайишига туртки берди.
Тадбир асносида Иккинчи жаҳон уруши фахрийсига қимматбаҳо совға ва гуллар берилди. Шунингдек, учрашув иштирокчиларига "Шараф ленталари" тарқатилди.
Мактаб ўқувчилари тайёрлаган бадиий қисм ва ҳарбийлар томонидан намойиш этилган "Чегара қўшинлари мадҳияси" кўрсатуви тадбирнинг шукуҳли ўтишини таъминлади.
Собир НАРЗИЕВ
Муаллиф олган сурат.