Меню
Қашқадарё
ҲАМ ШИФОБАХШ, ҲАМ ЯХНА ИЧИМЛИК
Ғузор туманидаги "Истиқлол" кўп тармоқли фермер хўжалигида мевани қайта ишлаш цехи фаолияти йўлга қўйилганига анча бўлди. Олма, анор, олхўри каби мева шарбатлари тайёрланиб, истеъмолга чиқариларди. Бугунга келиб, маҳсулот тури яна кўпайди. Цехда шифобахш неъмат - наъматак шарбатини тайёрлаш йўлга қўйилди.
- Наъматак шарбати шифобахшлиги билан халқ табобатида ҳам, замонавий тиббиётда ҳам машҳур, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Ғайрат Пўлатов. - Цехимизда бу шарбат 150, 200 граммлик ва 0,5, 1 ҳамда 5 литрлик сиғимли идишларда қадоқланаяпти. Келажакда ҳам шифо, ҳам яхна ичимлик сифатида истеъмол қилинадиган бундай маҳсулотлар турини кўпайтирмоқчимиз.
Ўз мухбиримиз
***
Суратларда: цех ишчилари Зоя Жабборова ҳамда Севара Султонова.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.