Меню
Қашқадарё
АЛП ЎҒЛОНЛАР БЕЛЛАШДИ
Ҳарбий қисм қўмондонлиги, Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши ҳамкорлигида ўтказилган беллашувнинг ушбу босқичида ҳарбий қисм тасарруфидаги бўлим ва бўлинмалар ўртасида ўтказилган мусобақаларда энг яхши натижа кўрсатган тўрт нафар ҳарбий хизматчи иштирок этди.
Иштирокчилар дастлаб мерганлик борасида ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар. Иккинчи шартда эса 16 килограммлик тошни энг кўп кўтариш борасида баҳслашиб, жисмоний имкониятларини намойиш этишди. Учинчи шартда қатнашчиларнинг китобхонлиги текшириб кўрилди. Улар билет тортиб, унда номи келтирилган бадиий ва тарихий асарлар, уларнинг муаллифи, мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берди. Энг тўлиқ маълумот берган иштирокчилар юқори балларни қўлга киритди. Тўртинчи шартда эса йигитлар ўзларининг пазандалик маҳоратини намойиш қилиб, миллий таомимиз – ош дамлашади.
Барча шартлар бўйича энг юқори баллни қўлга киритган шартнома асосидаги ҳарбий хизматчи Аббосхон Рихсихонов ғолиб деб топилди. Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
Суратда: тадбирдан лавҳа.
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.