Меню

Қашқадарё

25.10.2022 2554

Алишер Худойқулов – “Шуҳрат” медали соҳиби

Президент Шавкат Мирзиёев “Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида”ги фармонга имзо чекди. Мазкур ҳужжатга асосан тақдирланганлар орасида Қашқадарё вакили ҳам бор.

Хусусан, мамлакатимиз ички ишлар органларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, халқимиз осойишталиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган муносиб ҳиссаси, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти, шарафли бурчини бажаришда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатгани, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги алоҳида хизматлари учун Қамаши тумани ички ишлар бўлими 2-ички ишлар бўлинмаси бошлиғи Худойқулов Алишер Абдумажидович “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

Тақдирланган юртдошларимизни Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан, ички ишлар органларининг барча ходимлари ва фахрийларни эса касб байрами билан чин қалбдан табриклаймиз!

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!