Меню

Қашқадарё

02.02.2022 1451

АЛИНИНГ АЛАМИНИ ВАЛИДАН

Бокс

Болта лақабли боксчи Максим Шчербаков собиқ мураббийи Альберт Кармазян билан муштлашди.

Даҳанаки жанг Шчербаковнинг адаши Максим Новоселовга техник нокаут билан ютқазиб қўйганидан кейин, кийим алмаштириш хонасида юз берди. Аввалига устоз-шогирд бир-бирларига баланд овозда “муомала” қилишди. Кейин эса “мушт турганда, муомалага на ҳожат” қабилида иш тутишди. Оқибатда “Болта”нинг бурни сингани, мияси чайқалгани қолди.

Мураббийнинг фикрича, жанжални собиқ шогирдининг ўзи бошлаган. Ҳа, ким ҳам ўзини айбдорман, дейди. Хуллас, Максим Шчербаков Алининг аламини Валидан олмоқчи бўлди-ю, лекин ўхшамади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!