Меню

Қашқадарё

26.05.2022 1872

ҚАЛБЛАРНИ ТИТРАТГУВЧИ ҚЎНҒИРОҚ ЖАРАНГИ

Шавкат МИРЗИЁЕВ:

Мухтасар айтганда, мактабни битириб чиқаётган йигит-қизларимизнинг ҳар бири эл-юртимизнинг меҳри ва эътиборида бўлади. Бу борада жойларда вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, сектор раҳбарлари, маҳалла жамоатчилиги ота-оналар ва устозларингиз билан биргаликда сизларга яқин кўмакчи ва маслаҳатчи бўлади.

Мана шундай шукуҳли онларда сиз, азиз фарзандларимни мактаб таълимини муваффақиятли тамомлаб, ҳаётингизда дастлабки муҳим довондан ошганингиз билан яна бир бор табриклайман.

Ҳеч қачон унутманг, келажакда сизни янада улкан ва масъулиятли марралар кутмоқда. Олдингизга аниқ мақсад қўйиб, бор куч-ғайратингиз, билим ва салоҳиятингиз билан ҳаракат қилсангиз, кўзлаган чўққиларга албатта эришасиз.

Суратларда: Қарши туманидаги 5-мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбиридан лавҳалар.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!