Меню

Қашқадарё

12.02.2020 1416

ҚАЛБАКИ ВАЛЮТА СИРИ ФОШ БЎЛДИ

Косон туманидаги савдо мажмуасида фуқаро Д.Б. хусусий тадбиркор Ж.Ш.га қалбаки 210 минг Россия рублини 30 миллион сўмга ҳисоблаб сотганлиги аниқланган.

Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш деапартаментининг вилоят бошқармаси хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан 2020 йил 10 февраль куни департаментнинг Косон туман бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ж.ҚИЛИЧЕВ

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!