Меню
Қашқадарё
"Ғалаба қозонишим билан Путин ва Зеленскийга қўнғироқ қиламан"
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп давлат раҳбари лавозимига қайта сайланган тақдирда "ўша кечадаёқ" Владимир Путин ва Владимир Зеленскийга Россия ва Украина ўртасидаги ихтилофни ечиш мақсадида учрашув ўтказиш учун қўнғироқ қилишга ваъда берди.
Американи 2017 йил 20 январдан 2021 йил 20 январгача бошқарган Дональд Трамп мамлакат тарихидаги 45-президент бўлган. Айни пайтда 77 ёшга кирган сиёсатчи 2024 йилда бўлиб ўтиши мўлжалланган навбатдаги президентлик сайловида "захирадаги" иккинчи муддатга сайланиш ҳуқуқидан фойдаланмоқчи.
"Ғалаба қозонишим аниқ бўлиши билан мен ҳеч бир муболағасиз, шу кеча икки киши: Путин ва Зеленскийга қўнғироқ қиламан. Уларга "биз учрашишимиз керак" дейман. Мен бу муаммони ҳал эта олишимга кафолат бераман... Биз 24 соат ичида келишувга эришамиз", деган Дональд Трамп Флорида штатидаги тарафдорлари олдида қилган чиқиши чоғида.
Унинг нутқини Республикачилар партиясига хайрихоҳ бўлган Америка телеканаллари эфирга узатган.
Эслатиб ўтамиз, Россия ўтган йил 24 февраль куни Украинада "махсус ҳарбий амалиёт" бошлаган эди. Дунё ҳамжамиятининг зиддиятлашаётган томонларни муросага келтириш борасидаги ҳаракатлари эса ҳамон натижасиз қолмоқда.