Меню

Қашқадарё

11.07.2024 6095

Ахлоқ тузатиш муассасалари департаменти маҳкумлар учун видео ўйинлар сотиб олди

Нью-Йорк ахлоқ тузатиш муассасалари департаменти PlayStation 4 ва 5 учун 1247 та, жумладан, Mortal Kombat 1 ва Street Fighter 6 жанговар ўйинларини, шунингдек, Madden NFL 24 ва NBA 2K24 спорт симуляторларини сотиб олди. Шаҳар бюджетидан молиялаштирилган хариднинг умумий қиймати 59 минг 260 долларни ташкил этган. Бу ҳақда New York Post нашри ёзган.

Ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад қамоқхоналарда тартиб-интизомни мустаҳкамлаш ва айниқса, ёш маҳкумлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар даражасини камайтириш бўлган. Ўйинлар ўйнашга фақат ўзини одобли тутганлар учун рухсат бор.

Мазкур тадбирнинг потенциал фойдасига қарамай, Нью-Йорк аҳолиси ва қамоқхонанинг собиқ ходимлари бу ташаббусни танқид қилишиб, бюджет маблағлари маҳкумлар ва ахлоқ тузатиш муассасаси ходимлари учун ҳароратни назорат қилиш тизими каби янада муҳимроқ эҳтиёжларга йўналтирилиши кераклигини таъкидлаганлар. 

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!