Меню

Қашқадарё

12.09.2017 1921

АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДА ҚАНДАЙ САМАРАЛИ УСУЛЛАР МАВЖУД?

Маълумки, ахборот деганда тегишли махсус хабарларни қабул қилиш, ишлаб чиқиш ва тарқатишни тушунамиз. Коммуникациялар ва ахборот технологиялари жуда тез суръатда ривожланаётган ҳозирги даврда алоҳида шахс ўз уйидан туриб миллионлаб кишиларга исталган ахборотни тарқатиши мумкин. Афсуски, мавжуд имкониятлардан ёвуз мақсадлар йўлида фойдаланиб, уни тараққиёт кушандасига айлантираётган манфур кучлар ҳам йўқ эмас. Улар ахборот хуружлари орқали инсон онги ва қалбига тажовуз қилиб, унинг турмуш тарзи, қарашларини ўзгартиришга интилмоқда. Ахборот хуружлари хусусиятларидан бири шуки, улар миллатнинг маданиятини, демакки, унинг ўзига хослигини барбод қилади.

Тадбирда сўзга чиққанлар ахборот оқими ва унинг глобаллашуви ижтимоий муҳит ва ахлоқий қадриятларга ўз таъсирини кўрсатаётгани, ижобий ва салбий ахборотни фарқлаш, яхши маълумотни ўзлаштириш ва зарарлисини рад этиш учун инсон кенг дунёқараш, кучли тафаккур, юксак ахлоққа эга бўлиши зарурлигини таъкидладилар.

Муайян давлат хавфсизлиги, барқарорлиги, тараққиёти ва истиқболи кўп жиҳатдан миллатга хавф солаётган таҳдидларни англаб етиш салоҳиятига ҳам боғлиқ. Чунки тарихда икки хил ҳолат кузатилган: таҳдидларни ўз вақтида англаб етган, сезган ва ўз вақтида жавоб қайтарган миллатлар ўз тинчлиги ва барқарарорлигини сақлаб қолишган. Аксинча, бунга бефарқ, лоқайд муносабатда бўлганлар охир-оқибатда таназзулга учраган. Демак, ҳар қандай иллатни илдиз отмасдан бартараф этиш, огоҳ, ҳушёр бўлиш – тинчлик ва тараққиётнинг муҳим белгиси саналади.

Тадбирда ана шу масалалар хусусида атрофлича сўз юритилиб, ахборот хавфсизлигини таъминлашдаги самарали усул ва воситалар айтиб ўтилди.

Музаффар ТУРОПОВ,

Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси ўринбосари

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!