Меню

Қашқадарё

12.10.2021 1451

Ҳакамни нокаут қилди ва ҳибсга олинди

"Сан-Паула" футбол клуби ўйинчиси Вильям Рибейро "Гуарани"га қарши кечаётган баҳсда ҳакамга ҳужум қилди. Футболчи оёғи билан унинг бошига тепиб, нокаут ҳолатига туширди. Ҳакам шифохонада ўзига келган, спортчи эса ҳибсга олинган.  

Родриго Кривелларо бошқараётган учрашув Бразилиянинг Риу-Гранди-ду-Сул штати чемпионати иккинчи дивизион баҳслари доирасида ўтказилаётган эди. Воқеа иккинчи бўлимда рўй берди: Рибейро аввалига мушт туширди ва кейин чимга қулаган ҳакамни тепди. Жабрланувчи ҳушини йўқотди, ўйин тўхтатилди, майдонга эса тиббиёт ва полиция ходимлари югуриб чиқди.

Тиббиёт ходимлари ҳакамга биринчи ёрдам кўрсатган ва уни шифохонага жўнатган. Жабрланувчи бош ва бўйин соҳаси умуртқасидан жиддий жароҳат олган. Унинг бош суяги томография қилинган, умуртқа, тос суяги ва кўкрак қафаси рентгенга туширилган.

Қўлга олинган Рибейрони эса қотилликка уринишда айблашаяпти ва айби ўз тасдиғини топса, футболчига узоқ муддатли қамоқ жазоси хавф солади. "Сан-Паула" жамоаси эса аллақачон у билан ўртадаги шартномани бекор қилган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!