Меню
Қашқадарё
Қайта рўйхатдан ўтказилмаган хизмат автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади
1 августдан амалда
Давлат органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, ортиқча бюджет харажатларининг олдини олиш ҳамда давлат мулкидан фойдаланиш устидан назоратни кучайтириш мақсадида:
а) хизмат автотранспорт воситалари:
республика давлат бошқаруви органларида, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида раҳбарлар ҳамда уларнинг ўринбосарларига;
республика давлат бошқаруви органлари тизимидаги ташкилотларда ҳамда уларнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмаларида биринчи раҳбарларга шахсан бириктирилади;
б) республика давлат бошқаруви органларида хизмат мақсадларида давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ аутсорсинг шартлари асосида автобус, такси ва бошқа автотранспорт воситалари хизматларидан фойдаланиш тизими жорий этилади.
Бу тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори билан ўрнатилмоқда.
Шунингдек, 2021 йил 1 августдан янги типдаги давлат рақами белгилари билан қайта рўйхатдан ўтказилмаган давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланади.