Меню

Қашқадарё

30.04.2016 2007

ҲАЁТ – БУ ОДАМЛАР ЎРТАСИДАГИ МУНОСАБАТЛАРНИНГ СИНОВИ

Фикрлашга кетган вақт ­ бу вақтни энг кўп тежаш. Болтасини қайрашга кеткизган вақтидан ўтинчи ҳеч қачон зарар кўрмайди.

***

Агар бирор умид бўлмаса, ҳеч кимда деворга қўйилган нарвонга чиқиш  истаги уйғонмайди.

***

Ютуқ ­ бу қатор тўғри қабул қилинган қарорлар демакдир.

***

Инсон барча ўнғайсизликларга жисман ва руҳан тоқат қилишга тайёр. Лекин бир нарса борки, унга ҳеч қачон тоқат қилолмайди ­ бу маъносиз ҳаёт. Биз ҳаётимизга қандайдир маъно беришимиз керак, акс ҳолда, ақлдан озиш ҳеч гап эмас.

***

Инсон ўзини қандай деб тасаввур этса, амалда ҳам худди шундай одам.

***

Агар мағлубият хавфи бўлмаганда, ғалаба қувончи ҳам бўлмас эди.

***

Дунёда кишини ҳайратда қолдирадиган нарсалардан бири ­ бу айтган сўзимизнинг ҳаётимизга кўрсатадиган таъсири.

***

Учта хавфли душман билан курашишингизга тўғри келади. Бу – ташвиш, шубҳа ва даҳшат. Сиз уларга ҳар куни дуч келасиз. Улар вақтингизни ўғирлайди.

***

Ҳеч нарсага эришиб бўлмайди, деб ўйлайдиганлар деярли ҳеч қачон ютуққа эриша олмайди. Ёки улар эришган чўққилари ўртачадан нарига ўтмайди.

***

Шундай мутлақ ҳақиқат мавжуд: агар сиз режалаштиришдаёқ мўлжалдан адашсангиз, демак, деярли ўз мағлубиятингизни режалаштирган бўласиз.

***

Шунчаки кутиб ўтирган одамга ҳеч қачон омад кулиб боқмайди. Курашга киришишга жасорати етган одамларгагина у кулиб боқади.

***

Ҳақиқий ҳаёт фожиаси мақсадга эришиш мумкин эмаслигида эмас, мақсаднинг ўзи йўқлигидадир.

***

Шуни билингки, айтган ҳар бир гапингиз - бумеранг (учбурчакка ўхшаш эгик ёғоч қурол. Мўлжалга отилгач, унга тегмаса, отган одамнинг ўзига қайтиб келади). Шунинг учун ҳам ҳар бир гапни билиб айтишни истасак, энг аввало, ўз тафаккуримизнинг эгаси бўлмоғимиз лозим. Зеро, яхши ёки ёмон сўзлар оқилона ёки аҳмоқона  фикрлар асосида пайдо бўлади.

***

Тадқиқотлар кўрсатишича, болаларга нисбатан айтилган битта салбий фикрни тўғрилаш учун  камида тўртта ижобий гап айтишингиз лозим.

***

Қўрқув, иккиланиш, ишончсизлик ва ёмон ўйдаги сўзлар сизни умрбод мағлуб этиши мумкин. Аксинча, келажакка ишонч, яхши ният ва истакдаги сўзлар сизга умидли келажакни ваъда қилади.

***

Болаларга доимо ўзларига бўлган ишончни қарор топтиришга интилмоқ зарур.

***

Масъулият – бу ютуқларга эришишнинг энг асосий калити.

***

Ношудлар ҳаёт йўриғидан чиқмайди, ғолиблар эса ҳаётни ўз йўриғига солади.

***

Ҳар бир одамнинг қулоғига ҳамманикидан кўра ўзининг исм-шарифи ёқимлироқ эшитилади.

***

Ҳаёт – бу одамлар ўртасидаги муносабатларнинг синови.

***

Ҳақиқий дўстларсиз ҳаттоки миллионерлар ҳам қашшоқ.

***

Ҳаётда тушкун кайфиятда яшаш – бу танангиздаги заҳарнинг худди ўзгинаси, у сизни касал қилиши ва ҳатто руҳий тушкунликка олиб келиши мумкин.

***

Вақтида фойдаланилмаган нарсани бутунлай йўқотасиз.

***

Дўст ­ хатоларингизни кўнглингизни қолдирмайдиган тарзда юзингизга айта оладиган инсон. Қадимги Хитой мақоли бор: “Дўстингнинг пешонасидаги пашшани ҳайдаш учун ойболтани ишлатма”.

***

Оламда бирор бир муаммосиз бўлган бирдан- бир жой ­ бу қабристон.

***

Кимдир сизнинг ортингиздан кесак отса, демак, сиз ундан олдинда кетаяпсиз.

***

Дўстсиз инсон танҳоликка маҳкум. Дўст ­ ўзингизни эркин тутадиган ва бир­бирингизни сўзсиз ҳам бемалол англайдиган хавфсиз бекат.

***

Иш ­ бу роҳат қилиб шуғулланиладиган машғулот. Ҳатто луғатларда ҳам “муваффақият” сўзи “меҳнат” сўзидан кейинда туради.

***

Тараққиёт йўлидаги энг катта тўғаноқ отам замонидан қолган мана шу эскича тушунча: “Ахир, биз буни ҳамиша шундай қилиб келганмиз”.

***

Яхши ва аъло ўртасидаги фарқ озгина қўшимча ҳаракат.

***

Мағлубият бу мутлақо ҳалокат эмас. Агар у ҳалокат бўлганида, биз ёппасига бахтсиз кишилар бўлар эдик.

***

Эдисон қиздириш лампасини ихтиро қилиш йўлидаги дастлабки олти минг уринишда ўз мақсадига эриша олмади. Бундан умидсизликка тушган­тушмаганини сўраганларида, улуғ инсон қуйидагича жавоб берган эди: “Йўқ. Мен ҳозир бу муваффақиятга эришиб бўлмайдиган олти минг усулни биламан”.

АРСЛОНБЕК тайёрлади.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!