Меню

Қашқадарё

03.11.2022 7373

Аёллар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўсмоқда

Россияда охирги йилларда аёллар томонидан содир этилган жиноятлар сони ўсмоқда. Бу ҳақда "Ведомости" газетаси ўз ихтиёрига келиб тушган мамлакат бош прокуратурасининг тергов, суриштирув ва тезкор қидирув фаолиятини назорат қилиш бош бошқармаси статистикасига таянган ҳолда хабар қилган.

Назорат идораси маълумотларига кўра, 2019 йилда хотин-қизлар томонидан содир этилган жиноятлар сони умумий қайд этилган жиноятлар (884 минг 320 та)нинг 16,1 фоизи (142 минг 505 та)ни, 2020 йилда бу кўрсаткич 16 фоиз (852 минг 506 тадан 136 минг 318 та)ни, 2021 йилда эса 16,2 фоиз (848 минг 320 тадан 137 минг 724 та)ни ташкил қилган.  Жорий йилнинг биринчи ярми статистикаси ҳам аёллар ўртасидаги жиноятчилик ўсишда давом этаётганини кўрсатган, ҳозирча умумий содир этилган жиноятлар (434 минг 700 та) сонига нисбатан 16,3 фоиз (70 минг 967 та).

Кўпинча аёллар унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этади. Хотин-қизлар ўртасида жиноий уюшма тузиш ҳақидаги модда бўйича, шунингдек, иқтисодий фаолият соҳасидаги жиноятчилик кўрсаткичлари ўсмоқда. Коррупция учун судланганлар ичида ҳам аёллар улуши юқори.

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!