Меню

Қашқадарё

21.12.2022 3328

Аёллар ҳимоя учун қурол сотиб олмоқда

АҚШда 2021 йилда биринчи марта тўппонча сотиб олган ҳар уч нафар кишидан бири хотин-қиздир. Бу ҳақда CBS телеканали маълум қилган.

Манба келтирган маълумотларга кўра, сўнгги вақтларда мамлакатдаги ўқотар қуроллар савдосининг 40 фоизи америкалик аёллар ҳиссасига тўғри келмоқда.

“Чунки, аёлларга ўз-ўзидан қилинадиган ҳужумлар жуда кўп содир этилмоқда. Қачонки, қурол олиб юрганда энди мен ўзимни анча хотиржам ҳис қиламан ва агар нимадир содир бўлса, қандай ҳаракат қилиш ҳақида ўйлаб ўтиришимга ҳожат йўқ”, дейди қурол харидорларидан бири, телеканал журналисти Акита Гордон.

Қайд этилишича, кўп хотин-қизлар тўппонча сотиб олгач, усиз уйдан чиқмаяпти.

Шунингдек, CBS 2010 йилдан буён қора танли аёллар ўртасида ўқотар қурол қўллаш орқали содир этилган қотилликлар фоизда уч баробардан ортиққа ўсганини таъкидлаган.

 

 

 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!