Меню

Қашқадарё

08.09.2022 4573

Аёллар энди судья сифатида ишламайди

Афғонистон олий суди толибонлар ҳокимият тепасига келгунига қадар ҳижоб тақмагани учун аёл судьялар судларда ортиқ ишларни ҳал қилмаслигини маълум қилди.

Идоранинг тергов ва экспертиза бўлими бошлиғи Хизбулла Иброҳимийнинг сўзларига кўра, аёллар судья сифатида ишлашига йўл қўйилмаслигига яна бир сабаб - улар ханафийлик мазҳаби қоидаларидан бехабар. 

"Аёл судьялар юриспруденция ва шариат ҳақида етарли билимга эга эмас ва муаммоларни ханафийлик мазҳаби қоидалари асосида ҳал қила олишмайди. Яна, аввалги тузум ҳижоб тақишни мажбурий тартиб қилиб белгиламаган. Шунга кўра, бу уларнинг судья лавозимига тайинланиши ва вазифа бажариши учун мақбул жиҳат ҳисобланмайди", деган у журналистларга.

Афғон фаоллари толиблар ҳокимият тепасига келгач, мамлакатнинг бир неча шаҳарларида намойишларга чиқишиб, Афғонистон янги раҳбариятини хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳурмат қилишга, ҳукумат ва маҳаллий бошқарув органларида улар иштирокини таъминлашга чақирган. Шунингдек, толибларнинг ҳижоб тақиш талаби ва қатор чекловларига қарши чиқишган. Бироқ, ҳамон халқаро майдонда тан олинмаган "Толибон" ҳокимияти уларни бекор қилган эмас. 

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!