Меню

Қашқадарё

05.08.2022 4932

“Аёллар дафтари”даги 300 нафар хотин-қиз учун саёҳат уюштирилди

Вилоят ҳокимлиги ҳамда оила ва хотин-қизлар бошқармаси ташаббуси билан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида Қарши шаҳри ва Қарши туманилик 300 нафар "Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қиз учун Шаҳрисабз шаҳри ва Китоб туманига саёҳат уюштирилди.

Ички туризмни ривожлантириш ҳамда муқаддас қадамжоларни зиёрат қилиш мақсадида ташкил этилган ушбу сафар аввалида саёҳатчилар Китоб туманидаги Хўжаилмкони қишлоғидаги зиёратгоҳга саёҳат қилишиб, у ердаги қадимий чинорни ҳам бориб кўришди. Шундан сўнг саёҳатчилар Шаҳрисабз шаҳрининг кўҳна обидалари, уларнинг тарихи ва таниқли инсонларининг ҳаёт йўли билан танишдилар.

Шунингдек, саёҳат давомида аёлларимиз Шаҳрисабз шаҳридаги маҳаллий ҳунармандларнинг каштачилик санъати билан ҳам танишиб,  Шаҳрисабздаги "Беруний" оромгоҳида хордиқ чиқаришди.

Хотин-қизлар тарихий обидалар гўзаллигидан баҳраманд бўлар экан, бугунги кунда аёлларга бўлган эътибор, яратилаётган имкониятларни ҳис қилган ҳолда саёҳат ташкилотчиларига ўз миннатдорликларини билдиришди.

Ш.БОЗОРОВА

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!