Меню
Қашқадарё
Аёллар бандлигини таъминлаш бўйича дунё етакчилари маълум бўлди
Арманистон, Туркманистон ва Бурунди мамлакатлари хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича дунё етакчилари рўйхатини бошқараяпти. Жаҳон банки эълон қилган айни статистикада 2022 йил охиридаги ҳолат акс этган, дея хабар тарқатди "Новости" ахборот агентлиги.
Жами ишлаётган фуқаролари сонида иш билан банд бўлган аёллар улуши 52,76 фоизни ташкил қилган Арманистон ушбу рўйхатда биринчи, 52,61 фоиз кўрсаткичга эга Туркманистон иккинчи, 51,96 фоиз натижа билан Бурунди учинчи ўринни банд қилган. Улар ортидан Мозамбик, Жанубий Судан, Зимбабве, Беларусь, Барбадос ва Литва давлатлари жойлашган.
Айнан номлари саналган тўққиз мамлакатда иш билан банд бўлган хотин-қизлар улуши шу тоифага кирувчи эркаклар сонига нисбатан кўпроқни ташкил этган, қолганларда бу кўрсаткич 50 фоиздан кам.
Умуман, бутун дунё бўйича ишловчи эркаклар сони иш билан банд бўлган жами аёллар сонидан 1,5 баробар кўпроқ экан.