Меню
Қашқадарё
АЁЛИНИ АСРАГАН, УЛУҒЛАГАН ХАЛҚ БУЮКДИР
Тадбир
АЁЛИНИ АСРАГАН, УЛУҒЛАГАН ХАЛҚ БУЮКДИР
Вилоят мусиқали драма театридаги асосий байрам тантаналари меҳнат фахрийлари, фаол хотин-қизлар ва маҳаллалардаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар иштирокида ўтди.
Вилоят ҳокими Зафар Рўзиев байрам билан қутлар экан, аёлларимизнинг жамият ҳаётидаги ўрни ва фаоллиги йилдан йилга ортиб бораётганини таъкидлади. Дарҳақиқат, бугун аёллар депутат, мураббий, шифокор сифатида эркаклар билан ёнма-ён фаолият юритмоқда, тадбиркорлар учун яратилган турли имтиёзлардан кенг фойдаланиб, ўз шахсий бизнесига эга бўлаётир.
Тадбир самимий мулоқот руҳида кўтаринки ўтди. Санъаткорлар иштирокида аёлни, оилавий бахт ва фаровон турмушни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар янгради. Сўнг тадбир қатнашчилари Қарши шаҳридаги "Ватанпарварлар боғи"да сайр қилишди, Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қарши филиали иш фаолияти билан танишдилар.
Байрам бир пиёла чой устида "Бахтли оила" тўйхонасида давом этди.
Ш.БОЗОРОВА
Бугун вилоятимизда 1 миллион 580 минг 660 нафардан зиёд хотин-қиз истиқомат қилади. Бамисоли баҳор элчиси бўлиб келаётган, уларнинг ўзидек гўзал ва дилбар қутлуғ айёмда қалбдан эътироф этиш жоизки, аёл зотини улуғлаш, унга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш эзгу ва хайрли иш, зеро, аёлни улуғламоқ - оилани, Ватанни, ҳаётни улуғламоқдир.
Суратларда: ёшлардан бир гуруҳи; бир неча орден ва медаллар соҳибаси, Афғон уруши қатнашчиси Валентина Раутская.
Ш.БОЗОРОВА
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.