Меню

Қашқадарё

27.04.2022 1316

АЙИҚ БОЛАСИНИ КИМ ЎЛДИРДИ?

     

    Яқинда одамларга кўриниш берган айиқ кўп вақт ўтмай бир боласидан айрилди.

Деҳқонобод туманининг тоғли ҳудудида Қизил китобга киритилган қўнғир айиқнинг маҳаллий аҳоли томонидан туширилган суратлари ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Бу суратларда унинг икки боласи ҳам бор эди. Аммо куни кеча айиқ боласидан бири ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Давлат экология қўмитаси вазият юзасидан ўрганиш ишлари бошлаб юборган эди. Кўп ўтмай қўмита инспекторлари ва туман ИИБ ходимлари биргалигида олиб борилган тезкор қидирув натижасида гумондор шахс Деҳқонобод тумани “Оққишлоқ” МФЙ Қизилсой қишлоғида яшовчи фуқаро К.Ш. экани маълум бўлди. Унинг хонадони текширилганида, айиқ боласининг бир дона териси топилди.

Айиқ боласи терисини сақлаб келган фуқаронинг сўзларига кўра, у айиқ боласини ўлик ҳолда топган. Бу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида айиқ боласи териси экспертизадан ўтказилади. Ҳозирда тузилган ишчи гуруҳ томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!