Меню

Қашқадарё

13.10.2022 2713

Ҳайдовчининг хотини 10 минг долларни чиқиндига улоқтирди

Сингапурлик эркак хотини уйни йиғиштириш жараёнида эски кийимларни чиқариб ташлагани ортидан 10 минг долларидан айрилди, деб ёзади Mothership манбаси. Нақд пул чиқиндига улоқтирилган кўйлаклардан бирининг чўнтагида бўлган.

Чжо исмли хусусий ҳайдовчининг айтишича, хотини эски буюмларни кўчада турадиган чиқинди қутисига ташлаб юборган. Чиқиндига улоқтирилган кўйлаклардан бирининг чўнтагида 10 минг доллар нақд пул турганини аёл ҳатто тасаввур ҳам қилмаган. Эркак пулларни ўғирлаб кетишларидан қўрқиб, яшириб қўйганини гапирган.  

"Бироқ мен бу ҳақида хотинимга айтишни унутибман", дея афсусланган Чжо.

Сингапурлик нима бўлганини англагач, чиқинди қутиси томон югурган, бироқ у ерда кийимлар аллақачон йўқ эди. Чжо йўқолган пулларини қайта топиш имконияти унча катта эмаслигини тушунган, аммо ҳар эҳтимолга қарши полицияга ариза ёзган. Бундан ташқари, у атрофдагилардан "бойлиги"ни топишга ёрдам берадиган ҳар қандай маълумотни тақдим этишларини сўраган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!