Меню

Қашқадарё

06.10.2020 1346

Ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши оқибатида 3 киши вафот этди

Инсон машина рулига ўтираркан, бошқарувидаги жонсиз бир темир эканини, шундай экан, ҳушёрликни унутишга ҳаққи йўқлигини тушуниши керак. Афсуски, айримларнинг қалтис ё бўлмаса эътиборсиз хатти-ҳаракати сабаб турли кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлмоқда.

Шу йилнинг 5 октябрь куни соат 17:00 да 33 ёшли А.С. ўзининг бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинасини Қарши туманидан Нишонга қараб бошқариб бораётиб, 4Р-89 рақамли “Қарши-Нишон-Талимаржон” автомобиль йўлининг 8-километрига келганида автомашина бошқарувини йўқотиб, йўлнинг ўнг томонига чиқиб ағдарилиб кетган.

Оқибатда автомашина йўловчиси, 54 ёшли М.О., олган тан шикасти натижасида ҳодиса жойида вафот этган, йўловчилар – 58 ёшли Б.Х. ва 54 ёшли А.Э. оғир тан шикасти билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган, бироқ кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамасдан шу куни вафот этишган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди билан (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлса) жиноят иши қўзғатилган. Ушбу жиноят иши вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармаси иш юритувига олинган.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!