Меню
Қашқадарё
Ҳайдовчилик гувоҳномаси ва суғурта ҳужжатисиз 70 йил: энг тартибли шофёр барибир қўлга тушди
Буюк Британия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва ниҳоят 70 йилдан ошиқ вақт давомида ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда суғурта ҳужжатисиз машина бошқариб юрган ҳуқуқбузарни тутишга муваффақ бўлди. Кўринишидан у Ноттингемдан унча узоқ бўлмаган ерда жойлашган Булвелл шаҳри фуқароси, 1938 йилда туғилган эркак илк бор 12 ёшида машина бошқарувига ўтирган ва ҳамон бу борада узлуксиз стажга эга.
"Қўпол қоидабузар" йўлда янгидан ўрнатилган назорат камераси суғурта полиси йўқ ва рўйхатдан ўтмаганликда гумонланган машинани пайқагач, полиция Tesco Extra супермаркети яқинида кўк MINI One маркали автомобилни тўхтатгандан сўнггина ҳуқуқ посбонлари қўлига тушган.
Машина бошқарувида унда ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги ва ҳеч қачон бўлмаганини айтаётган ёши кекса киши ўтирибди. Бироқ бу унинг бирор марта ҳам йўл транспорт ҳодисасига учраши ва ҳаракатланиш қоидасини бузишига сабаб бўлмаган.
Айни вақтда MINI One полиция автотураргоҳида хўжайинини кутиб турибди. Эгаси унинг рулига қайта ўтириш учун яхшигина жарима тўлаши ва шунча йиллик намунали стажига қарамай, барибир ҳайдовчилик гувоҳномасига имтиҳон топшириши керак.