Меню

Қашқадарё

04.04.2024 5866

Афсонавий боксчидан қулоқ шаклидаги конфетлар

Майк Тайсоннинг наша қўшилган қулоқ кўринишидаги мармелад конфетлари энди Нью-Йорк дўконларида сотилмоқда. Бу ҳақда New York Post манбаси хабар берган.

Конфетлар шакли собиқ боксчининг 1997 йилда Эвандер Холифилд билан бўлган жангини ёдга солади, ўшанда у рақиби қулоғининг бир бўлагини тишлаб узиб олгани учун рингдан четлаштирилган.

Ширинликлар "Майк тишлайди" бренди остида савдога чиқарилган. Улар блогер Жейк Пол билан жанг олдидан тайёрланган. 57 ёшли Майк Тайсон шу йил 20 июлда яна рингга чиқади. Ўз даврининг афсонавий   боксчиси Netflix каналига берган интервьюсида машҳур блогерни нокаутга учратишни режалаштириётгани ҳақида айтган.

Майк Тайсон охирги марта 2020 йил  28 ноябрда кичик Рой Жонсга қарши кўргазмали баҳс доирасида рингга кўтарилганди. Жанг келишилган регламентга кўра, икки дақиқадан 8 раунд давом этган. Қарама-қаршилик ҳакамларнинг баҳсли қарорига асосан дуранг билан якунланганди.

Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт!